ЖССТ: Коронавирус сил касаллиги ўлим кўрсатгичини орттириши мумкин

None
None
JENEVA. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келгуси йилларда сил касаллигидан вафот этганлар сони кескин ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform Al Jazeera агентлигига асосланиб.

Бунинг сабаби коронавирус пандемияси ва маблағ етишмаслиги натижасида юзага келадиган инқироз бўлиши мумкин.

ЖССТ 2020 йил биринчи ярмида сил касаллиги билан касалланган янги ҳолатлар тўғрисида хабар бериш ва назорат қилиш сезиларли даражада камайганлигини таъкидламоқда, чунки мамлакатлар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун кўплаб чекловлар жорий қилишга мажбур бўлди.

Ҳисоботга кўра, Ҳиндистон сил касаллиги бўйича дунёда энг юқори кўрсаткичлардан бирига эга, Индонезия ва Филиппин эса 2020 йилнинг дастлабки олти ойида сил касаллиги бўйича ҳисоботларнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25-30 фоизга камайганлигини хабар қилишди.

ЖССТ маълумотларига кўра, қайд этилган касаллик сонининг бундай қисқариши сил касаллигидан қўшимча ўлимларнинг кескин кўпайишига олиб келиши мумкин. 2018 йилдан 2019 йилгача 14 миллионга яқин одам сил касаллигидан даволанган, аммо бу 2022 йилгача даволанишга умид қилаётган 40 миллион кишининг атиги учдан бир қисми.

ЖССТ маълумотларига кўра, беморларнинг қарийб 85 фоизини олти ой давомида дори воситалари билан муваффақиятли даволаш мумкин. Даволаниш инфекциянинг кейинги тарқалишини камайтиради. 2000 йилдан бери сил касаллигини даволаш 60 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, сил касаллиги дунёдаги энг хавфли юқумли касаллик ҳисобланади. Бунга кўпинча ўпкага таъсир кўрсатадиган ва осон тарқаладиган бактериялар сабаб бўлади.

Сўнгги хабарлар