Жорий йилда Қозоғистоннинг 793 та аҳоли пунктида сув таъминоти тизимлари қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил якунларига кўра 17,5 миллион киши ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилда 304 та лойиҳани амалга ошириш учун 113 миллиард тенге ажратилган. 4425 км сув таъминоти ва канализация тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди. 2020 йил охирида қишлоқ жойларида 87,7% ни, шаҳарларда 97,5% ни ташкил этди. Мамлакатдаги умумий кўрсаткич 93,1 фоизга (17,5 миллион киши) етди», - дейилади хабарда.

«Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирларини давом эттириш мақсадида 2020-2025 йилларда «Нурли жер» уй-жой коммунал ривожлантириш давлат дастури доирасида сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Дастур 2025 йил охирига қадар аҳолини сув таъминоти хизматлари билан тўлиқ қамраб олишни режалаштирилган», - деди Қурилиш ва уй-жой қуриш қўмитаси раиси Марҳабат Жаимбетов.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар