Ўзбекистонда 18 апрелдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 18 апрелдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилади, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ушбу қарор бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинди.

«Биз ҳали чегараларни ёпмаганмиз. Чунки биз барча фаолиятни тўхтатиш учун асос бўлган хавфни кўрмаяпмиз. Аммо касаллик тарқалишни бошлади. Агар йил бошида кунига 15та ҳолат аниқланган бўлса, энди бу кўрсаткич 300га этди», - деди Абдулла Арипов.

Шу муносабат билан 18 апрелдан бошлаб йирик савдо марказлари, дўконлар, бозорлар, концерт ва кўнгил очиш жойларида карантин назорати кучайтирилади. Хусусан, ташриф буюрувчиларнинг қўллари антисептик воситалари билан зарарсизлантириш, тегишли ташкилотлар тиббий ниқобларнинг тақиши ва ижтимоий масофага риоя қилинишини назорат қилади.

Бундан ташқари, коронавирус аниқланган мактаблар ва болалар боғчалари карантинда икки ҳафта давомида ёпиқ бўлади.

«Инфекция олий ўқув юртларида 6-7 фоизга, ўрта таълим муассасаларида 11-15 фоизга тарқалди. Агар буни ўтган йилги вазият билан таққосласак, мактаб ўқувчилари ушбу касалликни юқтирмаган эди. Йил бошида «британ» штамми болалар орасида тарқалди ва биз бир қатор мактаблар ва болалар боғчаларини ёпишга мажбур бўлдик. Яъни, энди касаллик штамми ўзгарди ва у янада хавфли бўлиб қолди. Агар илгари касаллик болаларга таъсир қилмаган бўлса, энди бунинг акси. Ҳатто мактабгача ёшдаги болалар ҳам юқтиришлари мумкин.

«Африка» штамм ҳам бизга кириб келди. Энди илғор технологиялар маркази Санитария-эпидемиология осойишталик хизмати билан биргаликда ўрганиб ва чуқур таҳлил ўтказмоқда», - деди Ўзбекистон Бош вазири.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар