Юртимиз аҳолисининг 11%ига тумовга қарши вакцина қилинган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тумов ва тумовга ўхшаш ўткир респираторли вирусли инфекциялар бўйича Қозоғистонда вазият барқарор. Ўтган йил билан таққослаганда касалланганлар сони 20% кам. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитари Жандарбек Бекшин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таклифига биноан, аҳолининг 10%ига тумовга қарши вакцина қилиниши лозим бўлса, Қозоғистонда бу кўрсатгич 11%га етказилди. Бу йил жами 2 125 000 нафар фуқарога вакцина қилинди. Тумов ва тумовга ўхшаш ўткир респираторли вирусли инфекциялар бўйича Қозоғистонда вазият барқарор. Ўтган йил билан таққослаганда касалланганлар сони 20% кам», - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Жандарбек Бекшин.

У тумов ва ЎРВИга чалинганларга маслаҳат берди.

«Одам гавжум жойларда юриш хавфлидир. Иммунитетни кўтариш учун дори-дармон қабул қилиш билан биргаликда хўл меваларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Шунингдек имбирь ва лимон қўшилган сув ичишнинг фойдаси кўп», - деди у.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар