Туркманистон Президенти Қозоғистон Президентини «Битараплиқ» ордени билан тақдирлади

None
None
ASHKHABAD. Kazinform - Қозоғистон Gрезиденти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистоннинг «Битараплиқ» олий ордени билан тақдирланди, дея хабар беради Kazinform.

Aввалроқ Қозоғистон Президенти Туркманистонга илк давлат ташрифини амалга ошираётгани хабар қилинганди. Кичик таркибдаги музокаралардан сўнг кенгайтирилган таркибда икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Кейин икки давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

Брифингдан сўнг Қозоғистон Республикаси Президентини «Битараплиқ» ордени билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Президентга Олий мукофотни топширди.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президентини келаси йили Қозоғистонга давлат ташрифи билан таклиф қилган эди.

Сўнгги хабарлар