Туркиянинг Эрзурум шаҳридаги мактабга Ал-Фаробий номи берилди

None
None
ANKARA. Kazinform – Туркиянинг Эрзурум шаҳридаги бульвар ва бошланғич мактабга Ал-Фаробий номи берилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонасига асосланиб.

«Буюк турк мутафаккири Абу Носир Фаробийнинг 1150 йиллиги муносабати билан дунёга таниқли устоз номи ва меросини тарғиб қилиш мақсадида Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонаси, ЭкоЕуразия уюшмаси ва Турк тили ва адабиёти уюшмаси Эрзурум шаҳридаги ваколатхонаси ташаббуси билан Эрзурум шаҳридаги бульвар ва бошланғич мактабга аждодимиз Ал-Фаробий номи берилган», - дейилади элчихонанинг Facebook даги саҳифасида.


Сўнгги хабарлар