Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси яна 12 киши коронавирус юқтирганлигини маълум қилди

None
None
TOKYO. KYODO-Kazinform - Пайшанба куни Токио ташкилий қўмитаси Олимпия ўйинлари муносабати билан COVID-19 юқтиришнинг 12 та янги ҳолатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб.

Вирус юқтирганларнинг иккитаси Олимпия шаҳарчасида яшовчи чет эллик спортчилар.

Ҳозирги кунга қадар Токиодаги Олимпия ўйинларига дахлдор 87 кишидан коронавирус инфекцияси аниқланди.

Токиодаги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси касалланганларни 1 июлдан қайд этишни бошлади. Умумий рўйхатга Японияда Олимпия олдидан ўқув-машғулот йиғинидан ўтган спортчиларни киритилмаган.

Очилиш маросими жума куни кечқурун Токиода COVID-19 чекловлари туфайли мухлисларсиз бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар