Тиббий ниқоб қандоқ тикилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида яна бир ниқоб ишлаб чиқарувчи компания очилди, дея хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Айдар Махамбет исмли Facebook фойдаланувчиси ёзган.

«Ушбу эпидемияга қарши курашиш учун бизнинг дўстларимиз пойтахтда янги ниқоб ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширишга ҳозиру нозир турибди. Сертификат олса, шундан кейин завод маҳсулотларини сотиб олиш мумкин. Хусусан, «Болашақ 2019» МЧЖ кунига 45 минг ниқоб ишлаб чиқаради», - деб ёзади Айдар Махамбет.



Эслатиб ўтамиз, 30 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда кунига 772 минг ниқоб ишлаб чиқарилади. Шулардан, фармацевтика корхоналари - 567 минг, тикувчилик корхоналари - 204 мингта дона ниқоб тикади. Омборларда 4 миллиондан ортиқ ниқоб мавжуд. Тегишли маълумотлар «СҚ-Фармация» МЧЖга тақдим этилади. Ўз навбатида, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳсулотларни мамлакат ҳудудларига тарқатади.

Бугунги кунда ниқоблар ижроия ҳокимияти билан тузилган шартнома асосида етказиб берилмоқда.

Ҳозирги вақтда ниқоблар ишлаб чиқариш Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг қатъий назорати остида. Қўшимча ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш натижасида ниқоблар ишлаб чиқариш кунига 1 миллион донага етказилади.


Сўнгги хабарлар