Россияда Қозоғистон фуқароси паспортини расмийлаштириш муддати қисқартилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимида Қозоғистон фуқароси паспортини расмийлаштириш муддати 80 кундан 10 кунгача қисқартилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Бу ҚР ИИВ Миграция хизмати қўмитаси билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини осонлаштириш мақсадида синов лойиҳа сифатида амалга оширилмоқда.

«Асос (доимий яшашга рухсатнома, кундузги ўқиш, меҳнат шартномаси) бўлган тақдирда паспорт 10 календарь куни ичида расмийлаштирилиши мумкин. Ҳужжатлар топширилгандан кейин фуқаро элчихонанинг Телеграмм-боти орқали ҳужжат статусини кузатиб бориш имкониятига эга бўлади», - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг АҚШ ҳамда Россиядаги консулликлари телеграм-бот хизматини йўлга қўйган.

Сўнгги хабарлар