Президент коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиққан Қозоғистон олимларини табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Масғут Айқимбаев номидаги Ўта хавфли юқумли касалликлар миллий илмий маркази ва ҚР Таълим ва фан вазирлиги қошидаги Миллий биотехнология маркази ходимларига табрикнома йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

«Илмий-тадқиқот институтлари ходимларини COVID-19 коронавирусини аниқлаш учун диагностика тест тизимини ишлаб чиққанлиги билан табриклайман! Ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича миллий илмий марказ ва Миллий биотехнология марказининг олимлари қисқа вақт ичида халқаро стандартларга жавоб берадиган тест тизимини ишлаб чиқдилар. Сизнинг ютуқларингиз шуни кўрсатадики, маҳаллий биотиббиёт саноати рақобатбардошлиги юқори. Ушбу янгилик дунё бўйлаб коронавирус эпидемиясининг тарқалишига қарши курашда жуда муҳим аҳамият касб этади. Ишончим комилки, ишлаб чиқилган тест тизими минглаб фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга ёрдам беради», - дейилади табрик хатида.

Қасим-Жомарт Тоқаев илмий марказларга миннатдорчилик билдирди ва юрт манфаати йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Сўнгги хабарлар