Мустақиллик йилларида 1,6 млндан ортиқ қозоғистонликлар уй-жой олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақиллик йилларида 1,6 млндан ортиқ қозоғистонликлар уй-жой олди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш биринчи вице-вазири Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, бу йил Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда. Мустақиллик йилларида мамлакат турли соҳаларда, шу жумладан, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида сезиларли ютуқларга эришди. Шу вақт ичида 170 млн квадрат метр уй-жой қурилди, 1,6 млндан ортиқ фуқароларимиз уй-жой билан таъминланди», - деди Қайирбек Ўскенбаев брифингда.

Унинг таъкидлашича, 2020 йилда 140 мингдан ортиқ одам уй-жой билан таъминланди.

«2020 йилда республикада 15,3 млн квадрат метр уй-жой қурилди (2019 йилга қадар + 116,8%), 140 мингдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди. Уй-жой қурилишига сармоялар 2019 йилга нисбатан 33,6 фоизга ўсди ва 2 триллион тенгени ташкил этди. 38,4 минг оила ижтимоий уй-жой ва имтиёзли кредитлар шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватланди», - дея хулоса қилди вазир ўринбосари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар