ҚР Бош вазири ишсизликка қарши курашиш бўйича кўрсатмалар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин мамлакатда ишсизликка қарши курашиш бўйича қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчидан, Меҳнат вазирлиги тегишли давлат органлари, ҳокимликлар билан биргаликда сифатли ва барқарор иқтисодий ўсиш учун кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш масаласини кўриб чиқиши керак. Иккинчидан, рақамлаштириш бандликнинг тубдан янги шаклларининг пайдо бўлишига олиб келди. Бандлик ва иқтисодий фаолиятга жалб этишнинг янги шаклларини тартибга солиш механизмини ишлаб чиқишни жадаллаштириш зарур», — деди Бош вазир Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.

Учинчидан, Бош вазир малакаларни тартибга солишни меҳнат бозори рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тизимли қадам сифатида баҳолади. Шу муносабат билан Меҳнат вазирлигига давлат органлари, «Aтамекен» тадбиркорлар палатаси, касаба уюшмалари ва экспертлар ҳамжамияти билан биргаликда «Касбий малака тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишни жадаллаштириш вазифаси қўйилди.

«Тўртинчидан, Ғарбий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятлари ҳокимликлари микромолия ташкилотларининг устав капиталини тезроқ тўлдиришни таъминлаши керак. Бешинчидан, Меҳнат вазирлиги «Aтамекен» тадбиркорлар палатаси ва ҳокимликлар билан биргаликда «Миллий тадбиркорлик» лойиҳаси доирасида «Bastau Biznes» лойиҳасини амалга оширишни давом эттириши лозим. Вазир Серик Шапкенов бошчилигида тадбиркорлик бўйича лойиҳа бюроси таркибида бандлик бўйича йўналиш яратиш зарур», - деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Aйжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар