Қозоғистонлик полвонлар Францияда 5та медаль эгаллади

None
None
NISSA. Kazinform – Францияда юнон-Рум кураши бўйича бўлиб ўтган Гран-при мусобақасида қозоғистонлик полвонлар 2 олтин, 1 кумуш, 2 бронза медални қўлга киритишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олтин медалларни 55 кг вазн тоифасида Аманғали Бекболатов ва 77 кг вазн тоифасида Демеу Жадираевлар эгаллади.

130 кг вазин тоифасида Нурмахан Тналиев эса кумуш медаль соҳиби бўлди.

Иккита бронза медалларнинг бирини 55 кг вазн тоифасида Жансерик Сарсенбиев, иккинчисини 67 кг Алмат Кебиспаев қўлга киритди.

Турнир 18-19 январь кунлари Франциянинг Ницца шаҳрида бўлиб ўтди.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар