Қозоғистонда юзни таниш технологиясини жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида юзни таниш технологиясини жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Сакен Сарсенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини рақамлаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Брифингда «Алмати – 2025» лойиҳаси доирасида инсон юзини танийдиган ва биометрик маълумотларни аниқлайдиган қурилмани жорий этиш кўзда тутилган. Янги технологияларни қачон жорий этиш режалаштирилмоқда, деб сўралди.

Ўз навбатида, Ички ишлар вазири ўринбосари Сакен Сарсенов мамлакатда мазкур янгиликни жорий этиш масаласи муҳокама қилинаётгани, бироқ аниқ қарор қабул қилинмаганини маълум қилди.

«Ҳозирги кунда дунё мамлакатларида видеокузатув камераларининг турли функцияларидан кенг фойдаланилмоқда. Улар орасида инсоннинг юз хусусиятларини аниқлаш ва биометрик маълумотларни идентификация қилиш киради. Бундан ташқари, турли форматларда шовқинни аниқлайдиган қурилма мавжуд. Мисол учун, қизил рангли Тоyota Camry қидирилди, мазкур қурилма шунга ўхшан автомобиль товушини эшитганида сигнал беради. Бугун биометрик маълумотларни аниқлаш технологиясини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда», деди С. Сарсенов.

Шунингдек, AҚШ, Буюк Британия ва Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идораларида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича сезиларли ютуқларга эришилганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, янги технологиялар нафақат жиноятни фош этиш, балки унинг олдини олиш имконини беради.

Муаллиф: Aли Ибраев

Сўнгги хабарлар