Қозоғистонда яна бир Hyundai заводи очилди

None
None
ALMATY. Kazinform – ҚР Бош вазири А.Мамин Hyundai автомобилларини йиғиш заводининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Телеконференция шаклида бўлиб ўтган заводнинг очилиш маросимида Корея Республикасининг савдо, индустрия ва энергетика вазири Сон Юн Мо, Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Б. Атамқулов, «Hyundai Motor Company» президенті Ли Вон ва «Astana Group» президенти Н. Смағулов иштирок этди.

Завод замонавий технологиялар талаблари ва жаҳон автомобилсозлик саноатининг экологик стандартларини ҳисобга олган ҳолда қурилган.



Корхонанинг лойиҳалаш қуввати биринчи босқичда йилига 30 минг донани, иккинчи босқичда йилига 45 минг донани ташкил этади. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 28 миллиард тенгедан ошади.



Тегишли тармоқларда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Келгусида маҳаллийлаштириш ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилишнинг 51 фоиздан кўпроғини таъминлайдиган автомобил таркибий қисмларини ишлаб чиқарадиган завод очиш режалаштирилган. «2020 йилнинг 9 ойида автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 50 фоиздан ошди. Ушбу соҳа юқори малакали иш ўринларини яратади ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаради», - деди А. Мамин.



Сўнгги хабарлар