Қозоғистонда ПЗР тестлари нархи арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «INVIVO» ва «Олимп» лабораторияларида ПЗР тестлари нархи 9000 тенгегача арзонлашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Агентлик матбуот хизматининг хабар беришича, нархларни ихтиёрий равишда пасайтирган клиник ва диагностика лабораториялари билан антимонополик комплаенс акти имзоланган ва лабораториялар ихтиёрий равишда нархларни пасайтирган.

Аввалроқ ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ПЗР тест арзонлашгандан кейин қанча туришини айтган эди.

«Ҳозирда 11 минг тенгедан 8 900 тенгега тушиши кутилмоқда. Ушбу йўналишда тегишли ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда. Тегишли уюшмалар, «Атамекен» билан зарур қадамлар устида ишлаяпмиз», - деди Алексей Цой.


Сўнгги хабарлар