Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 500га етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг яна 36 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Коронавирус билан касалланган яна 36 киши, жумладан, Алматида 16 киши, Атирау вилоятида 2 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 7 киши, Жамбил вилоятида 1 киши, Чимкентда 1 киши, Туркистон вилоятида 4 киши, Манғистау вилоятида 1 киши, Қарағанди вилоятида - 4 киши.

Туркистон вилоятида бир киши коронавирусдан вафот этди.

4 апрель, 09:15 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 202 киши, Алматида 109 киши, Қарағанди вилоятида 26 киши, Ақмола вилоятида 19 киши, Атирау вилоятида 22 киши, Жамбил вилоятида 9 киши, Чимкентда 12 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 4 киши, Алмати вилоятида 9 киши, Ақтўбе вилоятида 7 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 25 киши, Павлодар вилоятида 1 киши, Манғистау вилоятида 3 киши, Қизилўрда вилоятида 26 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2 киши, Туркистон вилоятида 23 киши, Қостанай вилоятида 1 киши, жами 500 бемор рўйхатга олинган.

Сўнгги хабарлар