Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 400дан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг яна 16 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Нур-Султанда 7 киши, Атирау вилоятида 2 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 1 киши, Қарағанди вилоятида 6 киши ушбу касалликни юқтиргани маълум қилинди.

2 апрель, 08:20 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 191 киши, Алматида 90 киши, Қарағанди вилоятида 21 киши, Ақмола вилоятида 19 киши, Атирау вилоятида 18 киши, Жамбил вилоятида 5 киши, Чимкентда 3 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 2 киши, Алмати вилоятида 9 киши, Ақтўбе вилоятида 4 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 6 киши, Павлодар вилоятида 1 киши, Манғистау вилоятида 1 киши, Қизилўрда вилоятида 25 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2 киши, Туркистон вилоятида 5 киши, жами 402 бемор рўйхатга олинган.

Ушбу инфекциядан Қозоғистонда 3 одам вафот этган, 26 одам тузалиб чиққан.

Сўнгги хабарлар