Қозоғистонда икки ёшли гўдак коронавирусдан соғайиб чиқди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида COVID-19 инфекциясидан уч нафар бемор даволаниб чиқди, дея хабар беради Kazinform Алмати соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб.

Улардан бири икки ёшли бола.

Касалхонадан чиққан беморлар 14 кун давомида уйда карантинга олинади.

Икки бемор 13 март куни билан Берлин-Минск-Алмати йўналишидаги чартер рейс билан келган.

Улар келганида, чекловлар жорий этилди, янги алгоритм ва қарор қабул қилинди. Экипажни ўз ичига олган 12 кишидан иборат бўлган барча одам карантинга олинди, касалхонага ётқизилди ва лаборатория синовлари ўтказилди. Ташхис этти кишида тасдиқланди.

Учинчи бемор - бу илгари аниқланган бемор билан алоқада бўлган киши.

Бугунгача Алматида коронавирус инфекциясидан 10 киши даволаниб шифохонадан чиқарилди.

Сўнгги хабарлар