Қозоғистонда аҳоли сони 18 млн 917,2 минг кишига етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, Қозоғистонда аҳоли сони 18 917, 2 минг кишини ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Статистика қўмитасининг Telegram каналига аосоланиб.

«2021 йил 1 март ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 18 917,2 минг кишини, шу жумладан шаҳарларликлар - 11 187,2 минг кишини (59,1%), қишлоқ аҳолиси - 7 730,0 минг кишини (40,9%) ташкил этди. 2020 йил 1 март билан таққослаганда, аҳоли сони 245,3 минг кишига ёки 1,3 фоизга ўсди.

2021 йил январь-февраль ойларида республика аҳолисининг табиий ўсиши 2020 йил январь-февралга (42,0 минг киши) нисбатан 0,2 фоизга ошди ва 42,1 минг кишини ташкил этди. 1000 аҳолига табиий ўсишнинг умумий даражаси 13,71 кишини ташкил этди. ФҲДЁ томонидан тақдим этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларида мавжуд бўлган маълумотларни қайта ишлаш натижасида 2021 йил январь-февраль ойларида туғилганлар сони 65,7 минг кишини ташкил қилди, бу 2020 йилнинг даврига нисбатан 1,6 фоизга кўпдир. (64,7 минг киши). Умумий туғилиш коэффиценти 1000 кишига 21,41 туғилиш тўғри келди», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар