Қозоғистонда 5 июлдан бошлаб 14 кунга қатъий чекловлар жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш чора-тадбирлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан Бош вазир Асқар Мамин бошчилигидаги Давлат комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилди, дея хабар беради primeminister.kz.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолати ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чекловчи чораларни жорий этиш бўйича таклиф этилган чоралар ҳақида А.Цой гапириб берди.

Қозоғистонда эпидемиологик вазиятнинг кучайиши ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, Давлат комиссияси жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб 14 кун давомида қуйидаги чеклов чораларини жорий этишга қарор қилди:

Транспорт бўйича:

1. Давлатлар рўйхатини кенгайтирмасдан халқаро ҳаво қатновини сақлаб қолиш;

2. Ҳудудлар ўртасида ҳаво ва темир йўл алоқасини сақлаб қолиш (чекловлар билан);

3. Ҳудудлар ўртасида йўловчилар автобуси қатновини вақтинча тўхтатиб туриш;

4. Жамоат транспорти вақтини чеклаш.

Фуқаролар ҳаракатлари бўйича:

1. Кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни, шунингдек оилавий, хотира тадбирларини тақиқлаш;

2. Очиқ ҳавода машқ қилишга рухсат бериш;

3. Кўчаларда, паркларда, майдонларда 3 кишидан кўпроқ одамнинг тўпланишини чеклаш;

4. 65 ёшдан ошган одамларнинг ташқарига чиқишини чеклаш чоралари қабул қилинди.

Қуйидаги объектлар тақиқланиши керак:

- Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, спорт заллари, фитнесс марказлари, бассейнлар, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган ёпиқ бозорлар, пляжлар, сув парклари, маданий объектлар, музейлар, кўргазмалар, форумлар, конференциялар ва бошқа оммавий тадбирлар, кўнгилочар тадбирлар, марказлар, мактабгача таълим муассасалари (навбатчилик гуруҳларидан ташқари), диний муассасалар ва бошқалар (савдо марказидаги кўнгилочар марказлар, кўнгилочар масканлар (караоке, бильярд, компьютер клублари, боулинг марказлари), кинотеатрлар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, фудкортлар, банкет заллари).

Шунингдек:

- Давлат органлари (ташкилотлари), идоралари, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг камида 80 фоизи масофадан туриб ишлаш режимига риоя қилиниши;

- Тиббий марказларга олдиндан қабулга ёзилган ҳолда бориш;

- Дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари, очиқ бозорлар фаолиятини сақлаш лозим.

Кучайтирилган санитария-дезинфекция режимига риоя қилинган ҳолда қуйидаги объектларнинг ишлашига рухсат берилади:
- очиқ овқатланиш жойлари;

- доимий ишлаб чиқариш айланмасига эга бўлган қурилиш, саноат корхоналари;

- ташқи қурилиш ишлари;

- қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва чорвачилик;

- коммунал хизматлар, шу жумладан автомашиналарни ювиш, автомобиллар ва маиший техникаларни таъмирлаш марказлари;

- халққа хизмат кўрсатиш марказлари;

- иккинчи даражали банклар (вақт чекловлари).

Бош вазир келажакда мамлакатда эпидемиологик вазият қандай ўзгаришига қараб, ушбу чекловлар 2 ҳафтага узайтирилиши ёки кучайтирилиши мумкинлигини таъкидлади.

Янги чеклов чораларини муҳокама қилишда марказий давлат ва маҳаллий ижроия ҳокимият органлари раҳбарлари, Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари, «Атамекен» НПТ раиси А.Мирзахметов, Қозоғистон тадбиркорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Р.Журсинов ва бошқалар эштирок этди.


Сўнгги хабарлар