Қозоғистонда 2020 йилда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-декабрь ойларида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ўсиб, 128,7 млрд тенгени ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Барча соҳаларда ўсиш кузатилмоқда. Масалан, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,5% га, кийим-кечак 5,5% га, шунингдек, тери ва унга тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқариш 131,1% га ўсди.

Ўтган йили қиймати 1,606 миллиард тенгега тенг 6 та лойиҳа ишга туширилди, 1145 та иш ўрни яратилди. Улар орасида кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича «Turkistan Textile» МЧЖ, гилам ишлаб чиқарадиган «Бал декор» МЧЖ, дока материалларини ишлаб чиқариш «В.А.E.R», нам салфеткалар ишлаб чиқарадиган «DALSAN (ДАЛСАН)» МЧЖ, «LUX SHOES» оёқ-кийим ишлаб чиқариши қўшма корхоналари, шу қаторда, «FIBC Kazakhstan» МЧЖ бичиш цехи «Кублей» МЧЖ терисини қайта ишлаш цехига эга.

Бундан ташқари, 2020 йилда ниқоб ишлаб чиқаришга 70 дан ортиқ тикувчилик корхоналари жалб қилинган: «Dalatex» МЧЖ (Қизилўрда), «Большевичка» МЧЖ (Қостанай), «Эко-Фарм» МЧЖ (Чимкент), «Ас Фарм» МЧЖ (Шарқий Қозоғистон), «Тыныс» АЖ (Кўкшетау), «КазЛегПром» МЧЖ (Алмати), «Жанарыс» МЧЖ (Манғистау вилояти) ва бошқалар кунига 700 минг дона ниқоб ишлаб чиқаради.

Сўнгги хабарлар