Қозоғистон ва Ўзбекистон маиший техника ишлаб чиқарадиган корхонани ишга туширади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда Artel компанияси 1 миллион донагача газ плиталарини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеевнинг Ўзбекистонга иш сафари чоғида маълум қилинди, деб хабар беради Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.

Вилоят ҳокимининг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артихуджаев билан учрашуви чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон маиший техника ишлаб чиқарадиган қўшма корхона очишга келишиб олдилар. Қўшни мамлакат инвесторлари Туркистон саноат зонасида газ плиталари ва сув иситгичларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдалар. Лойиҳа доирасида 2000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Ускуналар нархи истеъмолчилар учун ҳам қулай бўлади. Туркистон вилояти ҳокими лойиҳани амалга оширишда ҳокимият ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтди.

«Дўстона муносабатларга асосланган Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда. Бугунги лойиҳа бир мунча вақт муҳокама қилинди. Бу қўшма ишларнинг фақат бошланиши. Умуман олганда, ўзбекистонлик сармоядорлар Туркистонда бир нечта ишлаб чиқариш қувватларини очишдан манфаатдор», - деди Ўмирзак Шўкеев.

Artel компанияси Туркистон вилоятида ошхона плиталарин, қолипли маҳсулотлар ва электр сув иситгичларини ишлаб чиқарадиган завод қуради. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг охирида компания вакиллари инвестиция муҳити, саноат зонасидаги инвесторлар учун иқтисодий имкониятлар ва имкониятлар билан танишиш учун Туркистонга ташриф буюришди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев Ўзбекистонга ташрифи давомида Чиноз туманида бўлиб, иш билан таъминлаш учун тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган йирик тикувчилик фабрикасининг очилиш маросимида иштирок этди.




Сўнгги хабарлар