Қозоғистон шарқида бўронда қолиб кетган овулга ёрдам кўрсатилди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилояти Улан туманида қутқарувчилар қаттиқ бўрондан уйларига қайта олмай қолган одамларга ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон шарқида тинмай ёғаётган қор туфайли йўллар ёпилмоқда. Улан туманига қарашли овуллардан бирида жойлашган чорқа хўжалигида ишловчи одамлар озиқ-овқат олиш учун туман маркази Қасим Қайсенов кентига бориб, қор бўрони бошлангани сабаб уйларига қайта олмай, йўлда қолиб кетишган. Чорва хўжалигидаги моллар эса қаровсиз қолади. Воқеадан хабар топган туман ҳокими ўринбосари вилоят ФВДдан ёрдам сўрайди.

«Қор бўронига қарамасдан қутқарувчилар «ТРЭКОЛ» русумли йўл танламас транспорт воситаси ёрдамида ишчиларни хўжаликкача элтиб қўйди. Ҳеч ким жабрланмаган», - дея маълум қилади ШҚВ Фавқулодда вазиятлар департаменти мабуот хизмати.

Сўнгги хабарлар