Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик юқтириш ҳолатлари 300га яқинлашди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 86 мингдан ошди, кунлик кўрсаткич 300 нафарга яқинлашди, уларнинг 200 нафардан ошиғи Тошкент шаҳридан, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 15 апрель ҳолатига кўра, 292 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.

Жами ҳолатлар сони 86 022 тага етди.

Энг кўп юқтириш ҳолатлари Тошкент шаҳрида 206 кишида аниқланган.

Шундан 83 649 нафари соғайган. Айни пайтда 1738 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги хабарлар