Коронавирус: Қозоғистонда яна бир вилоят «қизил» зонага кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 19 январь куни Шимолий Қозоғистон вилояти коронавирус инфекциясининг тарқалиши бўйича «қизил» зонага кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар куни мамлакатда эпидемиологик вазиятни таҳлил қилади. Йил бошидан бери учта вилоят, Қостанай, Павлодар вилоятлари ва Нур-Султан шаҳри «сариқ« зонадан «қизил« зонага ўтганди. Алмати ва Қарағанди вилоятлари «яшил« зонадан «сариқ« зонага ўтди. Шундай қилиб, 19 январь ҳолатига кўра, «қизил« зонада 6 та ҳудуд мавжуд. Улар: Ақмола, Павлодар, Атирау, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султан шаҳри. «Сариқ« зонада учта вилоят: Ғарбий Қозоғистон, Алмати ва Қарағанди вилоятлари. Қолган 8 та минтақа «яшил« зонада, - деди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар