Коронавирус: 8 та ҳудуд «қизил» зонада қолмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

2021 йил 14 апрель ҳолатига кўра:

«Қизил» зонада: Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Жамбил, Қизилўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Манғистау вилоятлари.

«Яшил» зонада: Шарқий Қозоғистон, Қостанай ва Туркистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни КВИ тарқалишини баҳолаш матрицасига кўра, Қостанай вилояти «сариқ» зонада эди.


Сўнгги хабарлар