Қор бўрони туфайли Ақтўбе ва Нур-Султанда барча йўллар ёпилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қор бўрони туфайли Ақтўбе ва Нур-Султанда йўллар ёпилди, деб хабар беради Kazinform фавқулодда вазиятлар департаментига ҳавола қилиб.

Пойтахт ФВД маълумотларига кўра, бугун, 17 январь куни тонгда шамол тезлиги секундига 15 метргача етган. Шу муносабат билан пойтахтдан чиқувчи барча йўллар ёпилди.

Ақтўбеда Шимолий айланма йўл, Самара-Чимкент трассасининг Бекқул бобо овулидан Қарабутоқ овулигача бўлган қисми, шунингдек Ақтўбе-Орск йўналиши барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилди.

Синоптиклар маълумотига кўра, Ақтўбеда қор бўрони кутилмоқда, йўллар музлаган.

Сўнгги хабарлар