Қирғизистон: Садыр Жапаровнинг инаугурацияси 28 январь куни бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, Жогорку Кенеш раиси Талант Мамытов «Қирғизистон Республикасининг қайта сайланган Президентининг инаугурациясига бағишланган маросимни тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform «Кабар» ахборот агентлигига асосланиб.

Фармонга биноан, янги сайланган Президент инаугурацияси муносабати билан 2021 йил 28 январда бўлиб ўтадиган маросимга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ташкил этилди.

Кеча ҚР Марказий сайлов қўмитаси Қирғизистон Республикаси Президенти навбатдан ташқари сайловлари натижалари тўғрисидаги протоколни тасдиқлади. Овоз бериш натижаларига кўра, ҚР Президентликка номзод Садыр Жапаров 1 105 258 (79,20 фоиз) овоз йиғди, бу сайловларда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади.

Сўнгги хабарлар