Эртага учта вилоятда об-ҳаво ёмонлашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қизилўрда, Қостанай ва Ақмола вилоятларида об-ҳаво ёмонлашиши туфайли шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қагидрометга ҳавола қилиб.

17 январь куни:

Қизилўрда вилоятининг баъзи жойларида туман сақланади. Жануби-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги тонгда ва кундузи 15-20 м/с етиши мумкин.

Қостанай вилоятида қор бўрони кутилмоқда. Айрим жойларда туман қоплайди, яхмалак бўлиши мумкин, тонгда ва кундузи кучли қор ёғиши эҳтимоли бор. Шамол жануби-ғарбдан 23-28 м/с тезлик билан эсади.

Қостанай шаҳрида қор бўрони ва яхмалак кутилмоқда, шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Ақмола вилоятида қор ёғади, бўрон кутилади. Кундузи айрим жойларда яхмалак бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с, баъзан эса 23-28 м/с тезлик билан эсади.

Нур-Султан шаҳрида баъзан қор ёғиши, бўрон бўлиб ўтиши кутилмоқда. Кундузи йўллар яхмалак бўлиши мумкин. Жануби-ғарбдан 15-25 м/с тезлик билан шамол эсади.

Сўнгги хабарлар