Дори-дармонларни Қозоғистон ҳудудига олиб кириш тартиби осонлаштирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қозоғистонга дори-дармонларни олиб кириш тартиби осонлаштирилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аввало, биз дори воситаларини Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб киришни тезлаштиришни режалаштирдик. Энди ушбу қоидалар тасдиқланди. Бугунги кунда дорилар омборлардан чакана савдо компанияларига соддалаштирилган тартибда етказилади. Келажакда ушбу дорилар дорихоналарда сотувга чиқарилади. Яъни олдинги тўсиқни енгиб ўтдик. Керакли дори-дармонлар қисқа вақт ичида бозорга чиқади», - деди вазир бугун Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, у Қозоғистоннинг барча минтақаларида дори-дармон нархлари устидан назорат кучайтирилганини қайд этди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар