Димаш Джеки Чаннинг янги фильмининг саундтрекини ижро этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик таниқли ҳонанда Димаш Қудайберген Джеки Чаннинг янги «Авангард» фильми саундтрекини ижро этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дўстларим, сизларга яхши янгилигим бор. Джеки Чан янги «Авангард» фильмини суратга олди. Ушбу фильм саундтрекини мен ижро этдим. Кинога боринглар, Джеки Чаннинг янги фильмини кўринглар ва мени қўшиғимга баҳо беринглар», - деб ёзди ҳонанда Instagram саҳифасида.

«Янги фильм одамларни орзудан воз кечмасликка, яхшиликдан умид узмасликка чақиради. Мусиқа соҳасида юрганимга йигирма йилдан ошди, доим Джеки оғанинг мухлисиман. Джеки оғанинг киноларидаги бир қўшиқни ижро этсам деб орзу қилардим, орзуим ушалди. Қувончимни сўз билан таърифлашга тил ожиз», - деди Димаш.



Шу билан бирга фильм тақдимотида Димаш Джеки Чан репертуаридаги қўшиқлардан бирини ҳам айтиб берди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи



Сўнгги хабарлар