Давлат аппаратида 500дан ортиқ ўзгариш бўлди - ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги йилларда давлат аппаратида 500дан ортиқ ўзгариш бўлди. Бу ҳақда бугун Ақордада Президент кадрлар резервига қабул қилинган ёшлар билан учрашув чоғида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги йилларда давлат аппарати таркибида 500дан ортиқ ўзгариш бўлди. Узлуксиз қайта ташкиллаштириш мутаҳассисларнинг кетишига олиб келди. Шунинг оқибатида изчиллик узилиб, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигига таъсир қилди», - деди Давлатимиз раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, давлат аппарати учун институционал хотира энг муҳим аҳамиятга эгадир.

«Бўлинма, ҳатто йирик идоралар раҳбарлари бир лавозимдан бошқасига чигирткадай кўчиб юраверса, қанақа хотира ҳақида гап бўлиши мумкин? Бир йил ишлаб, янги лавозим талаб қилади. Ўша вазирликда бўлмаса бошқасидан. Япониядаги сингари давлат хизматчилари учун муносиб социал пакет ишлаб чиқишимиз лозим. У ерда департамент директори лавозимигача кўтарилган одам рози кўнгил билан пенсияга кетаверади. Сабаби у энг аввало социал пакет билан таъминланган. Иккинчидан, улар жамият ҳурматини қозонган. Сабаби у узоқ йиллар давомида бир ўринда ишлаб, мамлакат ривожига ҳисса қўшган. Менимча, бизда ҳам шундай бўлса ёмон бўлмасди», - деди Давлатимиз раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар