Дам олиш кунлари совуқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 17-19 октябрь кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Ҳафтанинг охирига келиб, Қозоғистоннинг аксарият қисми ҳали ҳам йирик антициклон таъсирида бўлади. Натижада, об-ҳаво илиқ ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Фақат Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларида Объ дарёси денгизга қуйилиш жойидан келган циклон таъсирида бўлади. Циклон ёмғирни ёғдиради ва шамолни кучайтиради.

Бироқ, 18 октабрь куни шимоли-ғарбий антициклон таъсирида бўлади. Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларида ҳарорат пасаяди.

19 октябрда совуқ ҳаво Қозоғистоннинг маркази ва шарқига етиб боради.

Ҳароратнинг кескин пасайиши туфайли ҳарорат кечаси 0-8 даража совуқ бўлади ва кундузи 5-15 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, баъзи жойларда қор бўрони ва туман тушиши, йўлларда муз қотиши кутилмоқда.

Қозоғистоннинг қолган қисмида илиқ бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.

Сўнгги хабарлар