Бугундан Тошкентда жамоат транспортида қўлқоп бепул тарқатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугундан Тошкентда жамоат транспортида қўлқоп бепул тарқатилади, деб хабар беради Kazinform ЎР транспорт вазирлиги Telegram-каналига асосланиб.

Жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкентда жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.

Хабарда айтилишича, жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

«Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар