БМТ Бош котиби: Вакциналарни тенг тақсимлаш ҳар қандай давлат манфаатларига мос
Унинг таъкидлашича, инсониятга коронавирусни енгишга имкон берадиган асосий принцип бирдамликдир. Бироқ, ушбу принципга ҳали риоя қилинмаяпти.
«COVID-19 вакциналари рекорд муддат ичида ишлаб чиқилмоқда, аммо дори захиралари ҳали ҳам кам ва нотекис тақсимланган. Фарқи аниқ - бадавлат мамлакатлар вакциналарни тезда олишади, камбағалларда эса умуман йўқ», - деди БМТ раҳбари.
«Баъзи мамлакатлар ишлаб чиқарувчилар билан икки томонлама битимларни тузмоқдалар, кўп қирралилик тамойилини эътиборсиз қолдирмоқдалар ва керак бўлгандан кўра кўпроқ вакцина сотиб олишмоқда», - дея қўшимча қилди у.
Гутерриш халқаро ҳамжамиятни биргаликда ишлашга чақирди.
«COVID-19 учун миллий чегаралар йўқ. Ва биз қуйидаги фактни тан олишимиз керак: тиббиёт ходимлари ва фронтда ишлайдиганларни эмлаш учун зарур бўлган вакциналар энди баъзи давлатларга эмас, балки барча давлатларга керак«, - деди Бош котиб.
Унинг таъкидлашича, ушбу ёндашув ҳар қандай мамлакат манфаатларига жавоб беради. «Бу глобал иқтисодиётни қайта бошлаш ва унинг тикланишини бошлашнинг энг тезкор усулидир«, - деди у.