Бельгияда тошқинлар натижасида етказилган зарар 10 миллиард евродан ошади

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Бельгияда 14-16 июл кунлари юз берган энг кучли тошқинлар натижасида етказилган зарар, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 10 миллиард евродан ошди, деб хабар беради Kazinform RTL-TVI га асосланиб.

«Сув тошқини натижасида етказилган зарарни Валлония ҳукумати баҳоламоқда (Бельгиянинг жанубий франктилли ҳудуди), у аллақачон 10 миллиард евродан ошиб кетган», - дейилади телеканал хабарида.

Ушбу ҳафтанинг бошида Валлония ҳукумати ҳудудни тиклаш учун 2 миллиард евро миқдорида ёрдам бериш бўйича фавқулодда режасини эълон қилди. Ушбу режа учун 800 миллион евро коронавирус пандемиясидан кейин ҳудудни тиклашга қаратилган Валония иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун бошқа лойиҳадан ўтказилади. Ҳудудий ҳукумат, шунингдек, Европа Иттифоқидан қўшимча ёрдам кутишини айтди.

Пайшанба куни эрталаб расмий маълумотларга кўра, Бельгияда кучли ёмғир туфайли содир бўлган тошқинлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлган ва 18 киши бедарак йўқолган. 10 000дан зиёд уй вайрон бўлди, 1,5 мингга яқин уй сувсиз, 10,5 минг уй электрсиз ва 10 минг уй газсиз қолди.


Сўнгги хабарлар