Айни дамда Қозоғистонда 2 682 киши коронавирусдан даволанмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 2 682 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 125 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 055 бемор касалхонага ётқизилган. 627 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 83 кишининг аҳволи оғир. Шундан 12 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 12 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар