Алматида «Нурли жер» дастури асосида бир йилда беш мингдан ортиқ хонадон қурилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида «Нурли жер» дастури асосида 5206 хонадон қурилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг 2020 йилда уй-жой қуриш суръатини ошириш бўйича кўрсатмасига биноан умумий қиймати 66,5 млрд тенгега тенг бўлган 5206та (294 минг м2) хонадон қурилди, бу 828та ижарага бериладиган хонадонлар ва 4378та хонадон кредитга бериладиган уйларда», - деди Алмати шаҳрининг Қулай шаҳар муҳити идораси раҳбари Сапар Нурашев.

Унинг сўзларига кўра, «Нурли жер» дастури туфайли юзлаб оилалар ўтган йили 5206 хонадонга жойлашдилар. Бундан ташқари, уларнинг 267 таси кўп болали оилаларга берилди, 350 нафар ишчи ёшлар ва 828 таси ижара уйи сифатида навбатда турувчиларга тарқатилди.


Муаллиф: Данияр Дауталиев

Сўнгги хабарлар