50 киши Японияда кучли ёмғир қурбони бўлди

None
None
TOKYO. KYODO- Kazinform – Сешанба куни Япониянинг жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир натижасида қурбонлар сони камида 50 кишига етди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Табиий офатдан жабрланган ҳудуд кенгайиб Япония архипелагидаги учинчи йирик Кюсю оролининг шимолий қисмини қамраб олди.

Шанба куни ёмғир ёғиб, рекорд ўрнатган Кумамото префектурасида жами 49 киши ҳалок бўлди. Яна бир қурбон Фукуока префектурасида топилган.

Тирик қолганларни қидиришда муҳим ҳисобланган дастлабки 72 соатлик тугашига қарамай бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда.

Кюсю минтақасидаги энг йирик дарё Тикуго дарёси Хита шаҳрида (Оита префектураси) ўзанидан тошиб кетди.

Ёнғин ва табиий офатларни бошқариш агентлигининг маълумотларига кўра, Кюсюдаги тахминан 1,32 миллион киши кучли ёмғир туфайли эвакуация қилиш бўйича кўрсатмалар олган.



Метеорологларнинг фикрига кўра, яқин кунларда Япониянинг ғарбидан шимоли-шарқигача бўлган жойларда ёмғир ёғади.


Сўнгги хабарлар