2020 йилда Қозоғистонда янги автомобиллар орасида энг кўп сотилган брендлар маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистондаги расмий дилерлар 89 мингдан ортиқ янги автомобилларни сотдилар. Бу ҳақда Kazinform «ҚазАвтоӨнеркәсіп» автомобилсозлик корхоналари иттифоқига асосланиб хабар беради.

«Ўтган йили расмий дилерлар 89 097 та автомобил сотдилар. Бу ўтган йилга нисбатан 24,8 фоизга юқори. 2020 йилда қозоғистонликлар янги автомашиналарни сотиб олишга 808,6 миллиард тенге (1,9 миллиард АҚШ доллар) сарфладилар, бу 2019 йилга нисбатан 23,6 фоизга кўпдир1», - дейилади хабарда.

63 541 та автомобил харидорлари (71,3%) маҳаллий заводларнинг маҳсулотларини танладилар. Бундан ташқари, ўтган йили сотилган 25 556 та машина (28,7%) чет элдан олиб келинган.

Ушбу даврда мобайнида юртимизда энг талаб юқори автомобил брендлари бешталигига Hyundai (17 928 та автомобил), Lada (17 453), Toyota (10 081), Chevrolet (10 029) ва Ravon (7 137) кирди.

Бундан ташқари, ТОР-ўнталигига: KIA (6004 та автомобил), GAZ (3 241), Renault (2 643), Volkswagen (2 552) ва JAC (2 450) киради.

Сўнгги хабарлар