200 дан ортиқ қозоғистонликлар Венгрия университетларида бепул ўқишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 200 дан ортиқ қозоғистонликлар Венгриянинг етакчи университетларида бепул ўқишади. Бунга Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ва Венгрия Инсон ресурслари вазирлиги ўртасидаги келишув сабаб бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

«Ватандошларимиз «Stipendium Hungaricum» стипендия дастури бўйича таҳсил олишади. Рўйхат Венгрия томони томонидан номзодларнинг касб танлаш мотивацияси, назарий билимлари ва ўқиш ёки танлаган йўналишидаги ютуқлари асосида тасдиқланган. Суҳбат давомида номзодларнинг шахсий фазилатлари ҳам инобатга олинди «, -деди Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Халқаро дастурлар маркази президенти вазифасини бажарувчи Данияр Муқитанов.

Стипендиатлар Венгрияда мезбон томон ҳисобидан бакалавриат, магистр ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишади. Бундан ташқари, 70 дан ортиқ кишидан иборат захира рўйхати тузилди. Барча номзодларнинг рўйхати Халқаро дастурлар марказининг расмий сайтида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматлараро келишувларга биноан 330 нафар қозоғистонликлар дунёнинг етакчи университетларида, шу жумладан Венгрия, Польша, Хитой, Украина, Словакия, Озарбайжон ва Вьетнам университетларида бепул ўқиши мумкин.

Сўнгги хабарлар