16-18 январь кунлари кўплаб вилоятларда қор ёғади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 16-18 январь кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

Яқин уч кунда Қозоғистонда ҳаво кескин ўзгариши кутилаётгани йўқ. Атлантика океанидан чиққан циклонлар ва улар билан боғлиқ атмосфера фронтлари республикамизга илиқ ва нам ҳаво массаларини олиб келмоқда.

Шунинг учун кўплаб вилоятларда қор ёғиши мумкин. Шимолда қор бўрони бўлиб, қаттиқ шамол эсиши кутилмоқда. Жанубий вилоятларда туман қоплаши ва яхмалак бўлиши эътимоли бор.

Ҳаво ҳарорати республиканинг шимолий ярмида нормадан 3…8°С юқори, жанубий ярмида эса норма атрофида бўлади.

Сўнгги хабарлар